ДХХнинг собиқ биносини вазирнинг ўғли сотиб олгани маълум бўлди

Local

image

Аввалроқ, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри марказида жойлашган собиқ бош биноси сотилгани ҳақида хабар берган эдик. Бинони “METROPOL GROUP” МЧЖ сотиб олган.

Очиқ маълумотлар базасидаги маълумотларга кўра, мазкур компаниянинг таъсисчиси ва ягона акциядори Комилов Дониёр Абдулазизович ҳисобланади. “Metropol Group” МЧЖ 2021 йил 23 февралда рўйхатдан ўтган. Компания тижорат ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат бериш билан шуғулланади.

Шу ўринда, Дониёр Комилов – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг фарзанди.

Дониёр Комилов Ўзбекистондаги “Metropol Group” МЧЖдан ташқари, Россиядаги “Селена” ва “КТС” МЧЖларнинг ҳам таъсисчиси ҳисобланади.


Tags

DXX

Rate Count

1036

Rating

3

Rate this article

Share with your friends