Диёp Имомхўжаев ЎзПФЛ директори лавозимига қайта сайланди
Sport
−
17:58 1376 1 minute
Бугун, 19 август куни Лига Ижроия қўмитасининг 8 нафар аъзоси Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) директори лавозимига Диёp Имомхўжаевни қайта сайлади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Баҳодир Қурбонов томонидан имзоланган тақдимнома Лига Ижроия қўмитасига юборилган ва унда Лига бош директори лавозими учун Диёр Имомхўжаев номзоди илгари сурилган эди.
Бугун, 19 август куни Лига Ижроия қўмитасининг 8 нафар аъзоси мазкур масалани кўриб чиқди. Йиғилишда қўмита аъзоларининг барчаси иштирок этди. Улар орасида Одил Аҳмедов ва Алишер Юсупов Куала-Лумпурдан, Элбек Саматов эса Андижондан туриб, масофавий тарзда овоз берди.
Овоз бериш якунига кўра, Ижроия қўмитасининг барча аъзоси бир овоздан Диёр Имомхўжаев номзодини навбатдаги ваколат муддати учун Лига бош директори лавозимига тасдиқлади.
Шу тариқа, ташкилотнинг амалдаги раҳбари 2026 йил 19 августдан бошлаб кейинги тўрт йил давомида ўз вазифасини бажаришда давом этади.
Live
All