Қозоғистонда амалдорларга совға бериш тақиқланди
World
−
07 October 2020 7085 1 minute
Қозоғистонда давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига бирор манфаатни кўзлаб совға бериш ёки моддий рағбатлаштириш ва бирор хизмат кўрсатиш тақиқланди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев имзолаган “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланди.
Қонунга мувофиқ коррупцияга қарши қонунчилик давлат бюджетидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сотиб олиш ва амалга ошириш бўйича квази-давлат сектори субъектларида асосий қарорларни қабул қилган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Шунингдек, қонунда қариндошларнинг битта ташкилотда ишлашининг айрим масалаларини ҳал қилиш, коррупцияга оид қонунбузарликлар ҳақида маълумот бериш, коррупцияга қарши хизмат ходимларининг уй-жой тўловлари, квази-давлат сектори субъектларида комплеанс хизматни ташкил эитш ва бошқалар кўзда тутилган.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November