Диққат! ФВВ сел хавфидан огоҳлантирмоқда
Local
−
08 June 2020 12125 1 minute
Жорий йилнинг 8-10 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда ФВВнинг 1050 рақамига мурожаат қилингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази 8 июндан Ўзбекистонга Кавказдан нам ҳаво оқими киришни бошлаганини маълум қилганди.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November