Диққат, абитуриентлар! Рухсатномалар қачондан берилиши эълон қилинди

Local

image

Ўзбекистонда 2021-2022 ўқув йили кириш имтиҳонлари учун абитуриентларга рухсатномаларни бериш 1 августдан бошланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 2021 йил 1 август санасидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларига жорий йилнинг 5 августидан старт берилади. Маълумот ўрнида, 2021 йилги тест синовларида саволлар сони камайтирилган.


Tags

Rate Count

410

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends