Қабул-2021: фанлардан тестлар сони камайтирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳони 5 августдан бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

Давлат комиссиясининг 2-сон баёни тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 10 та савол.
Ҳар бири учун 2,1 баллдан.
Максимал балл – 21 балл.

Математика - 10 та савол.
Ҳар бири учун 2,1 баллдан
Максимал балл – 21 балл.

Ўзбекистон тарихи - 10 та савол.
Ҳар бири учун 2,1 баллдан.
Максимал балл – 21 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан - 20 та савол.
Ҳар бири учун 3,15 баллдан.
Максимал балл – 63 балл.

2-фан - 20 та савол.
Ҳар бири учун 3,15 баллдан.
Максимал балл – 63 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.

Умумий ҳолда, 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг