Де Брюйне фаолиятини “Интер Майами”да давом эттириши мумкин

Sport

image

“Интер Майами” яна бир бор “Наполи” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Америка клуби белгиялик футболчини Лионель Месси, Луис Суарес ва Родриго Де Паул билан бир жамоада жамлаб, таркибини яна бир жаҳон даражасидаги юлдуз билан кучайтиришни мақсад қилган.

2025 йилнинг ёзида инсайдер Николо Скира Де Брюйнега “Интер Майами” ва “Сан-Диего” клублари қизиқиш билдираётганини маълум қилган эди. Ўшанда белгиялик футболчи ҳар икки клуб билан музокара ўтказган, аммо фаолиятини Европада давом эттиришга қарор қилган.

“Mundo Deportivo” маълумотига кўра, энди эса унинг MLS’га кўчиб ўтиши яна амалий вариант сифатида кўрилмоқда. “Интер Майами”дан ташқари, “Чикаго Файр” ва “Сан-Диего” клублари ҳам футболчининг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Кевин Де Брюйне “Наполи” сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends