Дани Олмо “Эль-Класико”ни ўтказиб юборади

Sport

−

image

“Барселона” ярим ҳимоячиси Дани Олмо Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган “Пари Сен-Жермен”га қарши учрашувда (2:4) олган жароҳати сабабли Испания чемпионатининг 10-турида “Реал Мадрид”га қарши баҳсда иштирок этмайди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

28 ёшли футболчи ПСЖга қарши учрашувнинг 27-дақиқасида майдонни тарк этди. Дастлабки тиббий текширувлар унинг чап оёғидаги мушак билан боғлиқ муаммони аниқлади.Шу тариқа, Олмо яқинлашиб келаётган “Эль-Класико”ни ўтказиб юбориши маълум бўлди.

“Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги “Эль-Класико” учрашуви жорий йилнинг 25 дан 26 октябрга ўтар куни Барселонадаги “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” ҳимоячилари Эрик Гарсия ва Жюль Кунде Испания чемпионатининг 9-турида “Бетис”га қарши (5:2) учрашувда жароҳат у сабабли “Эль-Класико”да иштирок эта олмаслиги ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends