Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Interesting

image

Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати 37-40 даража атрофида, жануб ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида 41-43 даражагача бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Жорий йилнинг 16 август куни иссиқ ҳаво бироз пасаяди, аммо ҳозирча унча сезиларли бўлмаса-да, ҳарорат 2-3 даражага тушади. Ҳарорат асосан кечалари 21-26 даража бўлади.

Шу кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун, 14 август куни кундузи республика тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 23-26 даража, кундуз кунлари бугун ва эртага 38-40 даража, якшанба куни эса 36-38 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-14 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends