Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

Interesting

image

Ўзгидромет дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундузи ва кечаси Ўзбекистон ҳудуди совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан бугун кундузи 0-3 даража совуқ бўлади.

24 январь куни кундузи совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва совуқ ҳаво массаларининг таъсири аста-секин кучсизланади. Ҳарорат кундузи 0-3 даража илиқ атрофида бўлади.

25 январь куни ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилади. Кечалари 3 даража совуқдан 2 даража илиққача кучсизлашади, кундуз кунлари 5-8 даража илиққача исийди.

24-25 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкентда: бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends