Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво бироз чекинади

Interesting

image

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази маълум қилди.

Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

9-11 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда 9-11 июнь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 9-10 июнда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 июнь кундузи 38-40 даража иссиқ, дам олиш кунлари 36-38 даража иссиқ бўлади.

Келтирилишича, ҳароратнинг пасайиши узоқ давом этмайди. Кейинги ҳафтада ҳарорат фони аввалги 35-40 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 даража иссиққача бўлган қийматларга қайтади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends