Чироқчига кириш-чиқиш йўллари ёпилди

Local

image

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яна коронавирус аниқланди. Шу сабаб 9 июндан бошлаб туманга кириш-чиқиш йўллари ёпилиб, барча турдаги жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда Чироқчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, туман ҳокими Хуррам Жўраев ва ИИО ФМБ бошлиғи А.Бешимқуловлар жамоат транспорти ва йўналишсиз таксилар ҳаракати карантин вақтида вақтинча тўхтатилиши хусусида Мустақиллик кўчасида ҳайдовчиларга тушнчалар беришди. 

ИИО ФМБ бошлиғи А.Бешимқуловнинг таъкидлашича, стационар постларда автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиши маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилотларда ишловчи ходимларнинг автотранспорт воситалари мажбурий равишда дезинфекция қилинади.

“Туманга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳуқуқ-тартибот идоралари, шифокор ва ҳамширалар, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

232

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends