Чиро Иммобиле футболчилик фаолиятини якунлади

Sport

image

Италия терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган машҳур ҳужумчи Чиро Иммобиле футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда футболчи февраль ойидан буён тўп тепиб келаётган “Пари” клуби матбуот хизмати хабар берди.

“Бу мен учун жуда қийин палла. Мен бу саёҳатни бутун қалбим билан севдим, аммо ўзимга нисбатан ҳалол бўлишни истайман. Бу осон қарор эмас, лекин энди дам олиш ва оилам билан вақт ўтказиш вақти келди”,  дейди Иммобиле.

36 ёшли футболчи фаолияти давомида Италиянинг “Ювентус”, “Торино”, “Женоа”, “Лацио” ва “Болонья”, Германиянинг “Боруссия Дортмунд”, Испаниянинг “Севилья”, Туркиянинг “Бешиктош” клубларида ўйнаган.

Иммобиле “Лацио” сафида Италия Кубоги ва икки марта Италия Суперкубогини қўлга киритган. У Рим клуби тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади – ҳужумчи “Лацио” сафида 207 та гол урган.

Шунингдек, Иммобиле “Бешиктош” билан Туркия Суперкубогида ҳам ғолиб чиққан.

Италия терма жамоаси сафида эса футболчи 57 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган. 2021 йилда Иммобиле Италия терма жамоаси билан Европа чемпионлигига эришган.

Шу тариқа, Италия футболи тарихидаги таниқли ҳужумчилардан бири Чиро Иммобиле 36 ёшида профессионал футболдаги фаолиятига якун ясади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends