Чиқиндидан қарздор 205 мингга яқин абонентнинг электр тўловига чеклов ўрнатилди
Local
−
13 December 2025 3742 2 minutes
2025 йил 6 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйича чиқинди хизматидан қарздорлигини қопланмаган 204 895 та абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов жорий этилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бунгача республикада чиқинди хизматларидан юзага келган умумий 20,1 млрд сўм дебитор қарздорлик учун жами 231 014 та абонент “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақамидан СМС-хабарнома орқали огоҳлантирилган. Шундан сўнг, абонентларга мавжуд қарздорлигини бартараф этиш учун 5 (беш) кун муддат берилган ва ушбу даврда 9,4 млрд сўмлик тўловлар амалга оширилган.
Айни пайтда чиқинди хизматларидан республика кесимида жами 18,2 млрд сўм дебитор қарздорлик мавжуд.
“Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ дарҳол ечилади. 2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли қонун билан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизоми тартибга солинган. Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилмоқда. Ушбу тартиб 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди. 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб қўлланилмоқда”, дейилади хабарда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September