Chery 7 ўриндиқли Tiggo 8 Hybrid кроссовери учун 5 йилгача фоизсиз муддатли тўлов дастурини тақдим этди
Business
−
10:05 1454 3 minutes
Кенг, тежамкор ва замонавий оилавий кроссоверни харид қилишни кейинга қолдиришни истамайдиган автомобиль ишқибозлари учун ажойиб имконият пайдо бўлди. Энди гибрид Chery Tiggo 8 Hybrid эгаси бўлиш анча осон ва қулай. Chery брендининг расмий дистрибьютори “Ипотека-банк” АТИБ билан ҳамкорликда молиявий дастурни ишга туширди.
Ушбу ташаббус доирасида харидорлар тегишли бошланғич тўловни танлаган ҳолда 7 ўриндиқли гибридли кроссоверни йиллик 0% ставкаси билан 60 ойгача (5 йилгача) муддатли тўлов асосида харид қилишлари мумкин.
Қулайлик ва тежамкорликнинг янги даражаси
Chery Tiggo 8 Hybrid 1.5 литрли бензинли турбо-двигатель ва қудратли электр двигателни бирлаштиради. Моделнинг асосий хусусиятлари уни шаҳар шароитидаги кундалик фойдаланиш учун ҳам, узоқ оилавий саёҳатлар учун ҳам ажойиб танловга айлантиради:
- Ҳайратланарли йўл босиш захира масофаси ва динамика: умумий йўл босиш захира масофаси 1200 км гача (электр тортиш кучи ёрдамида 95 км гача), 100 км/соатгача 8,5 сонияда тезланиш ва 100 км масофага 5,2 литрдан бошланадиган ёнилғи сарфи;
- Кенг 7 ўриндиқли салон: эко-чарм билан қопланган уч қатор ўриндиқ, панорамали том, N95 ҳаво фильтрациясига эга икки ҳудудли иқлим назорати, олд ўриндиқларнинг вентиляциялаш тизими ва тўлиқ қишки иситиш тўплами;
- Замонавий мультимедиа тизими: 15,6 дюймли катта сенсорли дисплей, ўзбек ва рус тилларида 10,25 дюймли рақамли қурилмалар панели, симсиз Apple CarPlay ва Android Auto, шунингдек SONY аудио тизими;
- Комплекс хавфсизлик тизимлари: 6 дона хавфсизлик ёстиқчаси, доира бўйлаб кўриш тизими, автотураргоҳга жойлаштириш датчиклари ва автомобиль ҳайдашда интеллектуал ёрдамчилар комплекси.
Муддатли тўлов бўйича индивидуал режа танлаш
Chery Uzbekistan Tiggo 8 Hybrid Luxury комплектацияси (дастур бўйича нархи 404 900 000 сўм) учун 12 ойдан 60 ойгача бўлган муддатларга 30% дан 60% гача бошланғич тўлов билан батафсил тўлов ҳисоб-китобларини тақдим этди. Танланган бошланғич тўлов миқдорига қараб харидорларга 2,7 млн сўмдан бошлаб ойлик тўлов таклиф этилади. Автомобилнинг бўлажак эгаларига мақбул тўлов миқдори ва муддатини танлаш учун жадвалдаги мавжуд вариантларни кўриб чиқиш тавсия этилади.
.png)
* Хизмат кўрсатувчи банк-ҳамкор: “Ипотека-банк” АТИБ (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 25 декабрдаги 74-сонли лицензияси).
* Автомобиль суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади. Суғурта шартлари ҳамкор банк томонидан белгиланади.
Тўғридан-тўғри харид қилишда махсус таклиф амал қилади: Luxury комплектациясининг нархи 374 900 000 сўм, Premium комплектациясининг нархи эса 394 900 000 сўмни ташкил этади. Кроссовер учун 7 йил ёки 200 000 км йўл босиш масофасига (батарея учун эса 8 йил ёки 160 000 км) кафолат амал қилади.
Chery расмий дилерлик марказлари барча хоҳловчиларни тест-драйвдан ўтишга, шунингдек, янги молиялаштириш дастури бўйича батафсил индивидуал тўлов ҳисоб-китобларини олишга таклиф қилади.
Муҳим маълумот
Ушбу материал фақат ахборот бериш учун мўлжалланган бўлиб, оммавий оферта ҳисобланмайди. Кўрсатилган пуллар миқдори тахминий ҳисобланади. Молиялаштиришнинг якуний шартлари расмийлаштириш ҳудуди, банкнинг жорий тарифлари, кредит скоринги натижалари, даромадни тасдиқлаш усули ва танланган параметрларни ҳисобга олган ҳолда қатъий тарзда индивидуал шакллантирилади. Қиймат қўшимча чегирмаларсиз базавий нархдан ҳисобланади. Харид қилинаётган автомобилни суғурталаш дастурда иштирок этишнинг мажбурий шарти ҳисобланади, бунда суғурта қиймати танланган муддатдан келиб чиқиб ҳисобланади ва бошланғич тўловга киритилади. Дастур “Ипотека-банк” АТИБ билан ҳамкорликда амалга оширилди.
МОЛИЯВИЙ МАҲСУЛОТ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРМАСЛИК ИСТЕЪМОЛЧИ УЧУН МОЛИЯВИЙ ХАТАРЛАРНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРИШИ МУМКИН.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Call center: +998 71 276 55 55
Veb-sayt: cheryauto.uz
Telegram-kanal: cheryuzbekistan
Telegram-bot: cheryuzbekistanbot
Instagram: cheryuzbekistan
Facebook: CheryUzbekistan
YouTube: cheryuzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
All