“Челси” эгалари клубдаги улушларини сотишга яқин – ОАВ

Sport

image

Америкалик миллиардерлар Марк Уолтер ва Тодд Боули Лондоннинг “Челси” клубидаги улушларини Clearlake Capital инвестиция компаниясига сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ўз манбаларга таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда музокаралар фаоллашган. Уолтер ва Боули эҳтимолий келишувдан оз миқдорда фойда олишни кутмоқда.

Clearlake Capital ва Боули 2022 йилда “Челси”ни россиялик бизнесмен Роман Абрамовичдан тахминан 2,5 миллиард фунт стерлингга сотиб олган консорциумга раҳбарлик қилган.

“Bloomberg”нинг ёзишича, АҚШ федерал ҳукуматининг Уолтер компанияларига нисбатан олиб бораётган текшируви уни активларини қайта тузишга ва бир қатор битимлар, жумладан, спорт франшизаларидаги улушлари билан боғлиқ келишувлар бўйича музокараларни жадаллаштиришга ундаган.

“Челси”нинг тахминан 61,5 фоиз улушига эгалик қилувчи Clearlake Capital бир неча йилдан бери клубдаги улушини ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бироқ аввалги уринишлар нарх бўйича келишмовчиликлар туфайли муваффақиятсиз якунланган.

Маълумот учун, Уолтер ва Боули клубни сотиб олганидан кейин “Челси” Конференциялар лигаси ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends