Бувиси тенги онахонга шилқимлик қилган йигит қамалди

Crime

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат содир этган 22 ёшли йигит воқеага гувоҳлари томонидан Ички ишлар ходимларига ушлаб берилганди. У ушбу ҳаракатларни содир қилгани учун 15 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатда келтирилишича, М.Ҳ. жорий йилнинг 4 август куни соат 05:30 ларда Яшнобод тумани “Дўстлик” парки ёнида маст ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан майда безорилик ҳаракатларини содир қилган. Бундан ташқари, у ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Кеча, 5 август куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда М.Ҳ. айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини айтган ва келгусида бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Суд қарори билан М.Ҳ. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик), 187-моддаси (жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) 2-қисми ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилсин ва унга нисбатан узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги клиникалардан бирида 26 ёшли тиш шифокори қабулига келган 2008 йилда туғилган қизга шаҳвоний шилқимлик қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends