Бўстонлиққа борадиган йўллар ёпилади

Local

image

Жорий йилнинг 9-10-11 сентябрь кунлари велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўллари ёпилади. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу кунлар соат 08:00 дан 15:00 га қадар D012 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 34-километридан бошлаб, 54-километрлари (“Оқсоқота” МФЙ, “Файз” кафеси) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Бошқармага кўра, Бўстонлиқ туманига борувчи фуқаролар Чирчиқ шаҳри, ёхуд Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланиши мумкин.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends