Бухорода фарзанд онасини бўғиб ўлдирди
Crime
−
10 February 2022 19407 1 minute
Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида 51 ёшли ўғил 73 ёшли онасини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 13:25 ларда, Когон шаҳар “Бухоройи Шариф” маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган Ч.Ў. ўз уйида 1949 йилда туғилган онаси Н.О.ни оилавий келишмовчилик сабаб қўллари билан бўғиб ўлдирган.
Ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан суд тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Ч.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у қамоққа олинган.
Live
All