Бухорода эр рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Crime

image

Бухоро вилояти Когон шаҳрида эр рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Кеча, 28 май куни соат 17:30 ларда Когон шаҳрида яшовчи Ш.Х. турмуш ўртоғи Г.Х. билан оилавий келишмовчилик (рашк туфайли) масаласида ўзаро тортишиб, жанжаллашган.

Жанжал пайтида эр ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг танасининг турли соҳаларига (кўкрак, бўйин, қўл) бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Шунингдек, жанжални тўхтатиш мақсадида ҳаракат қилган гумонланувчининг онаси О.Х. ҳам ўнг билак соҳасидан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Ш.Х. Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Маълумотларга кўра, оиланинг 2 нафар фарзанди бўлган, аёл гўзаллик салонида ишлаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends