Бухорода чанг бўронлари кузатилмоқда
Interesting
−
07 April 2023 8187 1 minute
Бугун, 7 апрель куни Бухоронинг Олот туманида чанг бўронлари кузатилаётгани айтилди. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳадов хабар берди.
“Бухоронинг Олот туманида истиқомат қилувчи кузатувчиларимиз ҳавони чанг қоплаб олгани акс этган тасвирлар жўнатишмоқда” деб ёзади мутахассис.
Билдирилишича, ҳудудларда ҳавода майда чанг заррачалари туфайли, кўриниш масофаси 600-700 метргача чекланган.
Live
All