Бухорода бир кунда иккинчи марта ер қимирлади
Local
−
21 May 5378 1 minute
Бугун, 21 май куни Ўзбекистон ҳудудида 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 15:47 да юз берган. Магнитудаси 3,8, чуқурлиги 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 524 км жанубий-ғарбда жойлашган Газли шаҳрида. Координаталари: 40,29 даража шимолий кенглик, 63,13 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Газли шаҳрида 2-3 балл, 32 км;
Пешкў туманида 2 балл, 40 км.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ ҳам Бухоро вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Live
All