Бугундан қишки ўқишни кўчириш учун аризалар қабули бошланди
Local
−
20 December 2023 8273 1 minute
Қишки ўқишни кўчириш учун аризалар қабули бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, давлат ОТМлари аро фақат 2 та узрли сабабга асосан қишда ўқишни кўчирса бўлади.
- талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;
- давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).
Бунинг учун ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар 20 январгача тақдим этилади:
- ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
- талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
- паспорт нусхаси;
- юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September