Бугун Ўзбекистон ЖЧдаги навбатдаги учрашувини ўтказади

Sport

image

Бугун, 11 ноябрь куни Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 3-тур доирасида майдонга тушади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу турда Панамага қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси дастлабки учрашувда Парагвай ўсмирларига қарши баҳс олиб бориб, Азизбек Абдумўминовнинг 2 та голи эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 2-турда эса ирландиялик тенгқурларига қарши баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маълумот учун, 3-тур олдидан “Ж” гуруҳида Ирландия терма жамоаси 6 очко билан етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон ва Парагвай жамоаларида 3 очкодан бор. Панама эса турнирда ҳали очко ололгани йўқ. Гуруҳларида 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри кейинги босқичга йўл олади. Шунингдек, энг яхши натижа қайд этган 8 та жамоа ҳам 1/16 финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA расмий саҳифасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббий Исломбек Исмоилов ҳамда футболчи Азизбек Абдумўминов ҳақида мақола эълон қилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends