Бугун Ўзбекистон Венесуэла билан ўйнайди

Sport

image

Бугун, 30 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA Series халқаро ўртоқлик турнир доирасида Венесуэлага қарши баҳс олиб боради. Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да бошланади.

Тошкент мезбонлигидаги ушбу турнир FIFA тасарруфида ташкил этилмоқда. Шунингдек, кун доирасида Габон ва Тринидад Тобаго қарама-қаршилиги ҳам бўлиб ўтади. Ушбу баҳс эса “Пахтакор” стадионида 15:00 да старт олиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 27 март куни ўтказилган Габонга қарши баҳсда Элдор Шомуродов, Жаҳонгир Ўрозов ва Алишер Одиловнинг голлари эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA Series мусобақаси учун Фабио Каннаваро кенгайтирилган таркибни эълон қилган эди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends