Бугун Ўзбекистон плей-офф босқичидаги юришини бошлайди
Sport
−
15 November 2025 7893 1 minute
Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Хорватияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:45 да старт олади.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақанинг “Ж” гуруҳида иштирок этиб, дастлаб Парагвайга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Иккинчи турда Ирландияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, ҳал қилувчи 3-турда эса Панама устидан йирик 6:1 ҳисобида зафар қучиб, плей-офф йўлланмасига эга чиқган эди.
Хорватия ўсмирлари эса “C” гуруҳида муваффақиятли ҳаракат қилиб, икки ғалаба ва бир дуранг билан гуруҳни иккинчи ўринда якунлаган. Улар биринчи турда Сенегал билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этиб, кейин БААни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ҳамда сўнгги турда Коста-Рика устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўзбекистон U-17 – Хорватия U-17 жуфтлигидаги баҳс ғолиби 1/8 финалда Италия – Чехия ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда FIFA расмий саҳифасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ҳамда жамоа аъзоси Азизбек Абдумўминов ҳақида махсус мақола эълон қилинган эди.
Live
All“Demokrat.uz” rahbari qamaldi
12 November
AQShlik jurnalist “Oltin qalam” mukofotini oldi
12 November