Бугун Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилади

Local

image

Бугун, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат етакчисининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбирда 500 нафарга яқин тадбиркор бевосита, илк бор туманлардаги студиялардан яна 25 мингга яқин бизнес вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Очиқ мулоқотда давлат раҳбари томонидан:

  • тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш;
  • ҳудудларда бизнес имкониятларини ошириш;
  • “сунъий интеллект – бошқарув самарадорлиги – янги инвестициялар” экотизимини яратиш;
  • экспорт салоҳиятини ошириш, миллий брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш;
  • бизнесга маъмурий босимни кескин камайтириш йўналишларида муҳим ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 август куни Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида янги барпо этилган Конгресс-холл, уч юлдузли меҳмонхона ҳамда “Хива Ичан қалъа” қабуллар уйи фаолияти билан танишганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends