Бугун ОЧЛда дастлабки финалчи номи маълум бўлади

Sport

image

Бугун, 22 октябрь куни Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси дастлабки ярим финал жавоб учрашуви ўтказилади.

Унда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:15 да бошланади. 

Маълумот учун Доҳада кечган биринчи ўйинда "Ал Ҳилол", 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. 
Бугунги беллашувда мезбонларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Аммо "Ал Садд" ҳам учрашув бошланмай туриб қўлни кўтармоқчи эмас. 

"Ал Садд" таркибида бугун иккиси асосий футболчи, Багдад Бунеджа билан ҳимоячи Абдулкарим Ҳассан дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.

"Ал Ҳилол" сафида эса жиддий йўқотиш йўқ.


Rate Count

55

Rating

2.7

Rate this article

Share with your friends

News on the topic