Бугун об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Interesting

image

Ўзгидромет бугун, 3 август куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 33–38 даража, жанубда баъзи жойларда 40–43 даражагача бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35–37 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25–30 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends