Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Interesting

image

Ўзгидромет бугун, 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади.

Кундузи шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 35–40 даража, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида эса 41–42 даражагача иссиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади, ҳаво ҳарорати 37–39 даража атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳудудларда шамол 9–14 м/с тезликда эсади, ҳаво ҳарорати 26–31 даражани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 37-40 даражагача, шимол, жануб ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 41-42 даражагача кўтарилилиши ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends