Бугун Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада медалини нақд қилиши мумкин
Sport
−
02 August 2024 31482 1 minute
Бугун, 2 август куни ўзбекистонлик 9 нафар атлет Олимпиада ўйинларида ўз иштирокини амалга оширади.
Дзюдо баҳсларида +100 кг да Алишер Юсупов медаллар учун курашга киришади.

Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар ҳам Париждаги юришига старт беради. Сафина Садуллаева баландликка сакраш дастурида ўз чиқишини амалга оширса, уч ҳатлаб сакрашда Шарифа Давронова медаллар учун курашади.
Камондан отишда Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова микс беллашувларида ўз имкониятларини синовдан ўтказади.
Ўзбекистонга энг кўп медаль олиб келиши кутилаётган бокс жангларида Олимпиада чемпионлари Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва Тўрабек Ҳабибуллаев чорак финал баҳсларида қатнашади. Чорак финалдаги ғалаба ҳар уч боксчига камида Олимпиаданинг бронза медалини келтиради. Аёллардан эса Сабина Бобоқулова чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Live
All