Буффон карьерасидаги юбилей ўйинида ғалаба қозонди
Sport
−
03 February 2021 4250 1 minute
“Ювентус” клуби Италия кубоги доирасидан ўрин олган баҳсда “Интер” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Туринликлар дарвозасини Жанлуижи Буффон қўриқлади. Шу тариқа италиялик посбон ўз карьерасидаги 1100-ўйинни ўтказди.
Ушбу учрашув Буффон учун “Ювентус” сафидаги 679-ўйин эди. Бундан ташқари у “Парма” сафида 220 та, ПСЖ учун 25 та ва Италия термаси таркибида 176 та ўйинда майдонга тушган.
“Интер”га қарши учрашувда Роналдунинг киритган дубли эвазига “Ювентус”га ғолиб бўлди. Шу тариқа Буффон юбилей 1100 учрашувида қувончли ғалабага эришди.
Live
All