Бу ҳафта ҳаво ҳарорати пасаяди

Interesting

image

Август ойи боши учун жуда иссиқ келган дам олиш кунларидан сўнг, бу ҳафта Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони бироз пасаяди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ушбу иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати 35-38 даражадан 32-35 даражагача ўзгариб туради. Фақат республиканинг энг чекка жанубида бугун, 3 август куни кундузи ҳаво ҳарорати 40-43 даража, жорий йилнинг 4-7 августида 38-40 даража атрофида бўлади.

Бу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчили кутилмайди.Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида, шунингдек 4 августда Фарғона водийсининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Жорий йилнинг 3-5 август кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 3 ва жорий йилнинг 6-7 август кунлари 35-38 даража, 4-5 август кунлари 33-35 даража бўлади. Кечалари ҳаво ҳарорати 20-23 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача, 4 августда 12-15 м/с гача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends