Бу ҳафта ҳаво ҳарорати кўтарилади

Interesting

image

Жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, кундузги ҳаво ҳарорати 37–40 даража атрофида, жорий йилнинг 12–13 август кунлари баъзи жойларда 41–42 даражагача бўлади. Кечалари ҳарорат асосан 21–26 даража бўлади.

Шу кунларда ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат бугун кундузи Тошкент вилоятининг айрим жойларида, ҳафтанинг айрим кунларида эса республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шимолда, чўл ҳудудларда ва 14 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда бугун куннинг иккинчи ярмида шаҳарнинг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Жорий йилнинг 11–14 август кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 23–26 даража, кундуз кунлари 37–40 даража, 12–13 августда 41 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши, шунингдек, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends