Британияда Болгариядан келган машина тиркамасидан 39 кишининг жасади топилди
World
−
23 October 2019 7271 1 minute
Бугун, 23 октябрь куни Буюк Британия полицияси Эссекс графлигининг Грейс шаҳридаги саноат зонасида юк машинаси тиркамасидан 39 кишининг жасадини топди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 38 нафари катта ёшдаги фуқаролар бўлса, бир нафари ўспирин экани аниқланди. Ҳозирда қотилликда гумон қилинган Шимолий ирландиялик 25 ёшли шахс ҳибсга олинган", дейилади хабарда.
Полиция маълумотларига кўра, юк машинаси мамлакатга 19 октябрь куни Болгариядан келган.
Қўлга олинган шахс юк машинаси ҳайдовчиси.
Болгария Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британиядаги ушбу воқеа ҳақида батафсил маълумотга эга эмас ва мазкур маълумотни текширади.
"Лондондаги элчихонамиз маҳаллий маъмурлар билан алоқада бўлиб, ушбу ишни текширмоқда", дейилади Болгария Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November