Бразилиялик UFC жангчиси 34 ёшида вафот этди

Sport

image

Енгил вазн тоифасида фаолият юритган бразилиялик аралаш жанг санъати (MMA) устаси Аллан Насименто 34 ёшида вафот этди. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати маълум қилди.

Баёнотга кўра, Насименто уйқусида юрак хуружини бошдан кечирганидан сўнг ҳушсиз ҳолатда топилган.

Ҳодиса жойига етиб келган тез ёрдам ходимлари спортчига ёрдам кўрсатишга уринган. Бироқ улар фақат унинг вафот этганини тасдиқлашга мажбур бўлган.

Аллан Насименто профессионал MMA фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, 22 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. У UFC доирасида 6 та жангда иштирок этиб, тўрт марта ғалаба қозонган ва икки марта мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиянинг “Centro Sportivo Alagoano” ёшлар жамоасининг 15 ёшли футболчиси Микаэл Леандро да Силва Масейо шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашуви вақтида содир бўлган отишма оқибатида вафот этганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends