Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими?

Local

−

image

Ижтимоий тармоқларда Ботаника боғи ҳудудида дарахтлар кесилаётгани ва қурилиш бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Юнусобод тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳудудда ҳеч қандай дарахт кесиш ишлари олиб борилмаяпти. Аксинча, боғ ҳудудида аҳоли қулай ҳордиқ чиқариши учун шароит яратиш ҳамда дарахтлар учун зарур бўлган намгарчиликни ошириш мақсадида махсус лойиҳа асосида сунъий кўл ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Лойиҳага кўра:

  • Кўл майдони – 0,5 гектар;
  • Сув ҳажми – 10 000 метр куб;
  • Вело ҳамда пиёдалар сайр йўлаги – 1,2 км;
  • Қўшимча экиладиган дарахтлар – 180 тупни ташкил этади.

Ҳокимлик фуқаролардан асоссиз хабарларга ишонмасликни, ҳар қандай ҳолат бўйича расмий манбаларга таянишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент аҳоли учун қулай шароитлар, шаҳарда салқин микроиқлим яратишга бу камлик қилишини қайд этиб, Тошкент шаҳридаги кўллар сонини 12 тага етказишни топширгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends