Бош прокуратура Матбуот хизматига раҳбар тайинланди
Local
−
05 July 2019 8666 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимига янги бошлиқ тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Ҳаёт Неъматович Шамсутдинов Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ҳаёт Шамсутдинов бу лавозимда Сурайё Раҳмонованинг ўрнини тўлдирди.
Эслатиб ўтамиз, Сурайё Раҳмонова жорий йилнинг 3 июль куни прокуратурада эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Эндиликда у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўлароқ фаолият юритади.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September