Болалар уйга ўт қўйиб юборди

Local

image

Тошкентда болаларнинг эътиборсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 19 июль куни соат 12:56 да Юнусобод тумани, Юқори Салар 7-тор кўчаси 14-уйнинг том қисми 70 кв.м майдонда ёнган.

Ёнғиндан уйнинг 30 кв м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 13:15да қуршаб олиниб, соат 13:25да бартараф этилган.

Ёнғин болаларни олов билан ўйнаши оқибатида содир бўлган деб, таҳмин қилинмоқда. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.


Rate Count

47

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends