Болалар Омбудсмани Хоразмда яна бир зўравонлик ҳолати бўлганини тасдиқлади
Crime
−
06 April 2023 13612 1 minute
Хоразмда вояга етмаган қизни 11 киши зўрлагани ҳақида хабар берилган эди.Болалар Омбудсмани матбуот котиби Фотима Мадраҳимова мазкур ҳолат юзасидан Болалар ҳуқуқлари бўйича вакилга мурожаат келиб тушгани ва назоратга олинганини маълум қилди.
“Куни кеча Болалар Омбудсмани ушбу мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва тегишли маълумотларни олди. Ўрганиш натижаларига кўра Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат юборилган. Ҳолат якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейди Болалар Омбудсмани матбуот котиби.
Шунингдек, у Болалар Омбудсмани болаларга нисбатан жинсий жиноятларга оғир жазо турларини қўллаш керак деган позицияда қатъий туришини таъкидлаган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August