Бокс. Осиё чемпионати ярим финалига энг кўп қайси давлат вакиллари етиб келди?
Sport
−
08 November 2022 12039 1 minute
Иордания пойтахти Амман шаҳрида давом этаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларининг чорак финали якунига етди.
Натижаларга кўра, умумий ҳисобда Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 13 нафар вакили ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу борада энг яхши натижа Қозоғистон терма жамоасига тегишли. Қитъа биринчилигининг ярим финалига 21 нафар қозоқ боксчиси етиб келди.
Ярим финал йўлланмаси эгалари сони (давлатлар):
Қозоғистон - 21
Ўзбекистон - 13
Ҳиндистон - 12
Мўғулистон - 10
Япония, Иордания - 7
Жанубий Корея - 6
Таиланд - 5
Хитой Тайпейи, Қирғизистон - 4
Филиппин - 3
Эрон, Тожикистон, Вьетнам - 2
Покистон - 1
Маълумот учун, мусобақага 10 нафар боксчи билан келган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси вакилларидан 7 нафари турнирдаги иштирокини якунлади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг уч боксчиси ҳам чемпионатдаги юришини тўхтатди.
Live
AllStarship kosmik kemasi ilk bor orbitaga yo'l oldi
28 September