Боғчаларда бир гуруҳда энг кўпи нечта бола бўлиши керак?

Local

−

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қонунга мувофиқ, мактабгача таълим ташкилотларида ўқув йили 2 сентябрдан 31 майгача, ёзги соғломлаштириш даври 1 июндан 31 августгача бўлган даврни ўз ичига олади.

Мактабгача таълим ташкилотларидаги гуруҳлар уларда болаларнинг бўлиши давомийлигига қараб:

•    болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳлар (кунига 3–4 соат);
•    тўлиқ кунли гуруҳлар (кунига 9, 10,5 ва 12 соат);
•    болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар бўлиши мумкин.

Мактабгача таълим ташкилотларининг:

•    болалар 3–4 соат бўладиган гуруҳларида – кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;
•    болалар 9–10,5 соат бўладиган гуруҳларида – уч марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
•    болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида – тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
•    болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида – кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.

Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар тегишли равишда қуйидаги миқдорда тўлдирилади:

•    уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар гуруҳларида – кўпи билан ўттиз нафар бола;
•    болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда – кўпи билан ўттиз нафар бола;
•    турли ёшдагилар гуруҳларида – кўпи билан йигирма беш нафар бола;
•    болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларда – кўпи билан ўн нафар бола.


Tags

Rate Count

105

Rating

3

Rate this article

Share with your friends