“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак!” Саида Мирзиёева БМТ минбарида нутқ сўзлади (видео)
Local
−
09:07 1562 2 minutes
Ўзбекистон келгуси йилда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқи давомида сўз очди.
Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида бўлиб ўтаётган кенгайтирилган Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади. Унда Саида Мирзиёева бир қанча глобал ва долзарб масалаларга тўхталди.
Хусусан, Президент Администрацияси раҳбари дунё ҳамжамиятига кучли ва ҳар бир мамлакатнинг овозини эшитадиган ташкилот кераклигини билдирди.
“Бизга фақат қарор қабул қиладиган эмас, қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак. Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак”, дея қайд этди Саида Мирзиёева.
Президент Администрацияси раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон БМТ бош котибининг ташкилотни замон талабларига мослаштиришга қаратилган БМТ-80 ташаббуси доирасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Саида Мирзиёева ташкилотнинг хавфсизлик масаласи бўйича тузилмасини кенгайтириш таклифини илгари сурди.
“Биз БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибини замонавий реалликдан келиб чиқиб кенгайтириш тарафдоримиз”, деди Президент Администрацияси раҳбари.
Бундан ташқари, Саида Мирзиёева нутқида Ўзбекистон келгуси йилда Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилинишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат бу масъулиятни қарама-қаршиликлар кучайган бир пайтда мулоқот учун янги майдон яратиш имконияти деб билади.
Live
All