Бишкекдаги ШҲТ саммитида қайси мамлакатлар етакчилари қатнашади?
Local
−
14:45 2178 2 minutes
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда мамлакат Президенти Садир Жапаров раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо мамлакатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги олий даражадаги учрашув бўлиб ўтади. Қирғизистон Президенти Администрацияси иштирокчилар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу тадбирларда қуйидагилар иштирок этади:
- Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко;
- Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди;
- Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён;
- Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев;
- Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин;
- Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф;
- Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин;
- Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев;
- Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
- Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян;
- Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух;
- Того Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фор Эссозимна Гнассингбе;
- Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған;
- Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит;
- Вьетнам Социалистик Республикаси Вице-президенти Во Тхи Ань Суан;
- Миср Араб Республикаси Бош вазири ўринбосари Ҳусайн Исо.
Халкаро ташкилотлардан қуйидагилар иштирок этади:
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Нурлан Ермекбаев;
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Уларбек Шаршеев;
- Бaрлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш;
- Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби Сергей Лебедев;
- Колоектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Таалатбек Масадиков;
- Евросиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Бақитжан Сагинтаев;
- Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш Бош котиби Қайрат Сарибай.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни, ташкилотни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, рақамли, экологик ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилади.
Мажлис якунлари бўйича ШҲТнинг йигирма беш йиллиги Бишкек декларацияси, кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва Ташкилот фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ҳужжатлар ва қарорлар имзоланади, шунингдек, давлат раҳбарларининг бир қатор тематик баёнотлари қабул қилинади.
“ШҲТ плюс” форматидаги кенгайтирилган таркибдаги олий даражадаги учрашувда БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи роли ва халқаро ҳуқуқни мустаҳкамлаш, шунингдек, барқарор ривожланишга кўмаклашиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилади.
Бўлажак саммит Қирғизистон Республикасининг 2025-2026 йиллардаги “ШҲТнинг 25 йиллиги: биргаликда барқарор тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик сари” шиори остида ўтаётган ШҲТга раислигининг асосий якуний тадбири бўлади.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August