Беш нафар ўзбек боксчиси халқаро турнирда ғалабага эришди

Sport

image

Кеча, 20 февраль куни Болгария пойтахти София шаҳрида бокс оламида катта нуфузга эга “Странжа” анъанавий 74-халқаро турнири старт олди. Дастлабки кунги баҳсларда 7 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.

Ўзбек боксчиларидан 4 нафари жангларда ғалабага эришди. Дилшод Абдумуродов, Иқболжон Холдоров, Саиджамшид Жафаров ва Саидахон Раҳмонова турнирнинг кейинги босқичига йўл олди.

-67 килограмда Бекзод Ҳамидовнинг рақиби сербиялик Павел Федоров соғлиғидаги муаммолар сабаб рингга чиқмади. 

Эркаклар ўртасида -51 кг да Асилбек Жалилов, аёллар ўртасида -54 кг вазн тоифасида Мухлиса Хушвақтова рақибига имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends