Бернэм Британиянинг Европа Иттифоқига қайтишига шама қилди

World

−

image

Буюк Британия Бош вазири Эндрю Бернем Лейбористлар партияси мамлакатнинг ЕИга қайтиши бўйича референдум ташаббуси билан чиқиши мумкинлигига шама қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, Буюк Британия Бош вазири Энди Бернем лейбористларнинг бўлажак сайловолди дастурларидан бирига Европа Иттифоқига қайтиш бўйича янги референдум ўтказиш масаласи киритилиши мумкинлигини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда референдум ўтказиш ноўрин, бироқ Буюк Британия ЕИ билан муносабатлар вариантларини кўриб чиқиши зарур, чунки Бош вазирнинг фикрича, амалдаги ҳолат қабул қилиб бўлмас даражада.

Аввалроқ, Лейбористлар партияси конференциясидаги нутқида Бернем евроблок билан янада яқин алоқалар ўрнатиш имкониятларини ўрганишга ваъда берган.

BBC сиёсий муҳаррири Крис Мейсон Бернемдан май ойида бундай қилмасликка ваъда берганига қарамай, ЕИга қайтиш бўйича баҳсли мунозараларни қайта бошламоқчими-йўқми, деб сўраган.

“Йўқ, мен буни таклиф қилаётганим йўқ, шундай эмасми? Мен Буюк Британияни ривожлантиришнинг 10 йиллик режаси контекстида келажакда қаерда бўлишимиз вариантларини кўриб чиқишимиз зарурлиги ҳақида гапиряпман”, дейди Британия Бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия ҳукумати кўп йиллардан бери биринчи марта йирик қуролли низо учун мўлжалланган миллий ҳаракатлар режасини янгилагани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends