Беларусда нефть конлари топилди

World

image

Беларусда иккита янги нефть кони топилди. Бу ҳақда кеча, 25 май куни БелТа нашри хабар берди.

Избинская ва Северо-Омельковшинское конлари Припят новининг марказий таркибий зонасида жойлашган. Географик жиҳатдан, бу Гомел вилоятининг Хоиники тумани ҳисобланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, конларнинг умумий захираси 2,5 миллион тоннадан ошади.

Маълумот учун, Беларусда жами 79 та кон очилган, улардан 61 тасида нефть қазиб олинмоқда. Уларда 900 га яқин ишлаб чиқариш қудуқлари қазилган. Мамлакат нефть захираларига унчалик бой эмас. Дунёда ушбу маҳсулот захираси бўйича 59 ўринда туради. Бу рўйхатда Ўзбекистон 49 ўринни банд қилган.


Rate Count

158

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends