Беларусга янги Бош прокурор тайинланди

World

image

Шу пайтгача Давлат суд экспертизаси қўмитасини бошқарган Андрей Швед Беларусь Бош прокурори этиб тайинланди. Ушбу қарор 9 сентябрь куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда "БелТА" хабар бермоқда. 

"Мен берилган имкониятдан фойдаланиб, тайинловим тўғрисида Интернетда турли постлар қўяётганлар учун яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: бу сайловлардан кейинги табиий жараён. Кўплаб оммавий ахборот воситалари (улар қайси оммавий ахборот воситалари эканлигини биласиз), бизда кадрлар етишмаслиги ҳақида шов-шув қила бошлашди. Шуни аниқ айта оламан, бизда мутахассисларнинг янги авлоди етишиб чиқмоқда. Айтганча, тажрибали одамлар нафақат ташқаридан тортиб олинган, балки улар тайинланган ҳам", дейди Беларусь раҳбари.

Маълумот учун, Беларусдаги вазият барқарор эмас. Мамлакат пойтахти 9 август куни ўтказилган президентлик сайловидан кейин намойишлар марказига айланди. Мухолифат сайлов натижаларидан норозилик билдириб кўчага чиқди. Орадан бир ой ўтган бўлса-да, Беларусь халқи тинчигани йўқ. 

Рушанабону Султонова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

71

Rating

3

Rate this article

Share with your friends