Бельгия Бош вазири истеъфога чиқишга ариза берди

World

−

image

Бельгия Бош вазири Барт Де Вевер қиролликнинг 2027 йилги бюджети бўйича коалиция музокаралари муваффақиятсизликка учрагани сабабли қирол Филиппга истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, қирол истеъфо бўйича қарор қабул қилишни кечиктирган ва Вазирлар Маҳкамасини бюджет музокараларида муросага келишга чақирган. Монарх эртага, 3 ноябрь куни коалиция партиялари етакчилари билан учрашади, шундан сўнг 6 ноябрь куни Де Вевер билан яна бир учрашув ўтказади.

“Euronews” маълумотларига кўра, учрашув тахминан бир ярим соат давом этган, Де Вевер эса матбуот билан мулоқот қилмасдан саройни тарк этган. Агар қирол Бош вазирнинг истеъфосини қабул қилса, янги сайловлар белгиланади.

Маълумот учун, Бельгия ҳукумати 2029 йилгача бюджетда тахминан 10 миллиард еврони тежаш мажбуриятини ўз зиммасига олганидан бери боши берк кўчага кириб қолган. Бельгия Марказий банки прогнозига кўра, мамлакат бюджети дефицити 2028 йилда 5,7 фоизгача ортади, ўтган йили у 5,2 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, Бельгиянинг давлат қарзи 735 миллиард евродан ошади, бу эса ЕИ қоидалари билан белгиланган 60 фоизлик чегара талабида мамлакат ЯИМнинг 110 фоизидан кўпроғини ташкил этади.

Либерал “Реформаторлик ҳаракати” партияси солиқларни оширишга, жумладан, қўшилган қиймат солиғи тизими реформасига қарши чиқмоқда. Ўз навбатида, сўл-марказчи гуруҳлар соғлиқни сақлаш ва пенсиялар каби соҳаларни молиялаштиришни қисқартиришга қарши чиқмоқда.

Ҳукумат куни кеча, 1 ноябрь куни бюджет бўйича йиғилиш ўтказган. У 1 ноябрь куни соат 21:00 да бошланган ва бугун, 2 ноябрга ўтар кечаси соат 01:00 да якунланган. Йиғилиш давомида Де Вевер коалиция бўйича шериклари билан 2029 йилгача 10 миллиард евролик бюджет чораларини келиша олмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends