Бекобод тумани бош имом-хатиби вафот этди
Local
−
09 May 2022 12504 1 minute
Тошкент вилояти Бекобод тумани бош имом-хатиби ҳамда “Далварзин” жоме масжиди имом-хатиби Анваржон домла Рисбоев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар қилди.
“Аллоҳ таоло марҳум домламизни ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Аллоҳ таоло марҳум домламизнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин”, дейилади идора хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистонда кўп йиллар давомида исломий илм-маърифат таратиб келаётган эътиборли уламоларидан Насриддинхон Мубинжон ўғли Атоев 64 ёшда вафот этганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September